Кеча, 24 февраль куни Қозоғистонга 500 дона Starlink мосламалари келтирилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, яқин 20 кун ичида яна 1500 дона олиниб келинади. Улар орқали Қозоғистоннинг симли интернет етиб бориши қийин бўлган мактабларига интернет етиб боради.
Маълумот учун, Starlink Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан тақдим этиладиган юқори тезликдаги интернет тизими ҳисобланади. Starlink антеннаси билан ернинг исталган нуқтасида интернетга уланиш мумкин.


