2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида барча спорт турлари бўйича лицензиялар тақсимоти эълон қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) расмий сайтининг хабар беришича, спортнинг айрим турлари бўйича иштирокчилар сони Токио олимпиадасига нисбатан камайган. Сув спорт турлари, енгил атлетика, бокс, каноэда эшкак эшиш, велоспорт, гимнастика, дзюдо, эшкак эшиш, парус спорти, ўқ отиш, оғир атлетика шулар жумласидандир. Скейтборд, скалолазание (тоққа чиқиш) ва серфинг бўйича лицензиялар сони кўпайтирилди. Шунингдек, Олимпиада тарихида биринчи марта париж ўйинларида гендер тенглик таъминланди. 32 та спорт турининг ҳар бирида тенг миқдордаги эркак ва аёл спортчилар қатнашиши кўзда тутилган ва иштирокчилар сони ҳам шунга мувофиқ тақсимланган. Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари учун йўлланмалар сони спорт турлари бўйича қўйидаги тартибда белгиланди. Сув спорт турларии - 1370 (Токио-2020 да 1410 нафар) Камондан отиш - 128 (128) Енгил атлетика - 1 810 (1 900) Бадминтон - 172 (172) Баскетбол - 40 (40) Бокс - 248 (286) Каноэ - 318 (328) Велоспорт - 514 (528) От спорти - 200 (200) Қиличбозлик - 212 (212) Футбол - 32 (32) Голф - 120 (120) Гимнастика - 318 (324) Қўл тўпи - 24 (24) Хоккей - 24 (24) Дзюдо - 372 (386) Замонавий бешкураш - 72 (72) Эшкак эшиш - 502 (526) Регби - 12 (12) Парус спорти - 330 (350) Ўқ отиш - 340 (360) Стол тенниси - 172 (172) Таэквондо - 128 (128) Теннис - 172 (172) Триатлон - 110 (110) Волейбол - 72 (72) Оғир атлетика - 120 (196) Спорт курашлари - 288 (288) Брек данс - 32 Скейтборд - 88 (80) Скалолазание (тоққа чиқиш) - 68 (40) Серфинг - 48 (40). Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ, Дания ва Нидерландия Пекин Олимпиядасини байкот қилгани ҳақида хабар берилганди. [https://zamon.uz/detail/daniya-bilan-niderlandiya-ham-pekin-olimpiadasini-baykot-qildi-dunyo] Жамшидбек Амиров