1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Павел Дуров Қозоғистонга сафари ҳақида гапирди

У мамлакатни “Марказий Осиёнинг иқтисодий қудрати”, дея таърифлаган.

Павел Дуров Қозоғистонга сафари ҳақида гапирди

“Яқинда Марказий Осиёнинг иқтисодий қудрати бўлган Қозоғистондан қайтдим. Улуғвор Остона, жўшқин Олмаота, гўзал Бурабай ва Чарин канёнига ташриф буюрдим. Қозоғистоннинг гўзаллиги билан фақат унинг амбициялари рақобатлаша олади.

 

Мамлакат бизнес учун қулай сиёсат ва солиқлар билан халқаро компаниялар ва технологик стартапларни жалб қилади. Шунингдек, у инновацион мактаблар ва университетларни қўллаб-қувватлаш орқали таълим ва илм-фан соҳасида ўзининг устунлигини оширади.

 

20 миллион қозоғистонликдан 12,5 миллиони ҳар ой Телеграмдан фойдаланади, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп. Биз қозоқ халқи учун асосий алоқа платформаси бўлиб хизмат қилишдан фахрланамиз”, деб ёзди у ўз расмий каналида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика