1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Пахта қуллиги" яна бошландими?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қаршида ўқувчилар пахта теримига жалб қилингани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.

"Пахта қуллиги" яна бошландими?

 

Унга кўра, хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси  7, 38, 48 ва 54-мактабларда мониторинг тарзида текшириш ўтказди

 

Натижада фотосуратларда кўрсатилган мактаб Қарши туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли эмаслиги, бундай кўринишдаги мактаб туманда мавжуд эмаслиги, суратларда акс эттирилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси юқорида келтирилган таълим масканларида ўқимаслиги аниқланди.

 

Шу боисдан ушбу постдаги келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган. Тумандаги мактаб масъулларига пахта мавсуми давомида мажбурий тарзда ходимларни ва мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан бу борада тушунтириш ишлари олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика