1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Пахта терими даврида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид салкам 200 та мурожаат келиб тушган"

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари сентябрь ойидаги мурожаатлар бўйича маълумот берди.

"Пахта терими даврида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид салкам 200 та мурожаат келиб тушган"

 

Ушбу мурожаатларнинг 11 таси муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 13 таси терим пуллари ўз вақтида берилмаётганлиги, 167 таси 1 кг териладиган пахтанинг нархи тўғрисида бўлди.

 

Ҳудудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, шулардан, 4 та мурожаат қаноатлантирилди, 177 та мурожаат бўйича теримчилар ва фермер хўжаликларига тушунтириш берилди, 10 та мурожаат эса ўз тасдиғини топмади.

 

Шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда пахта йиғим-теримида иштирок этган теримчиларга яратилган меҳнат шароитларининг ҳолати, фуқароларга нисбатан мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш мақсадида, 592 та объектда (64 та кластер ва 428 та фермер хўжаликларида) мониторинг ишлари, тарғибот ва тушунтиришлар амалга оширилди.

 

"Агар пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларингиз бузилиши содир бўлса ёки шу каби ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, вазирликнинг 1176 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда “Munosibmehnat.uz” Telegram-ботига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика