
Шунингдек, педагог кадрларни атестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Педагогларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш уларнинг давлат хизматлари марказларига бориши ёки мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари орқали ҳамда Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал ёрдамида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Чўлпоной Аҳмедова


