1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Пекин-2022. Қишки Паралимпия ўйинлари якунига етди

Мусобақада Хитойга тенг келадиган жамоа топилмади.

Пекин-2022. Қишки Паралимпия ўйинлари якунига етди

 

Бугун Пекинда 2022 йилги қишки Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра, мезбон Хитой умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу юрт вакиллари 18 та олтин, 20 та кумуш ва 23 та бронза, жами 61 та медалга сазовор бўлди.

 

Умумжамоа ҳисобида кучли учликдан Украина (11 та олтин, 10 та кумуш, 8 та бронза) ва Канада (8 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза) жой олди.

 

Навбатдаги қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йил Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика