Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясининг Санхэ шаҳрида жума куни суюлтирилган газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Яна 20 киши жароҳатланди.
Бахтсиз ҳодиса жума куни эрталаб Хитой пойтахти Пекин яқинидаги Санхэ шаҳри савдо кўчаларидан бирида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, суюлтирилган газ баллонлари портлаган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда.


