1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори ўзгарди

Бу бўйича маълумотни махсус телеграм бот орқали текшириш мумкин.

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори ўзгарди

 

 

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

 

 

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.

 

Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

 

“Пенсия жамғармаси ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборди”, дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.

 

Пенсия миқдори ошганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус телеграм бот орқали текшириш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика