Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек, давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди.
Эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусхалари талаб этилмайди.


