1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати my.gov.uz орқали ишга тушди

Ариза топшириш, маълумотларни расмийлаштириш ва пенсия тўлов шаклини ўзгартириш жараёнлари тўлиқ электрон тарзда бажарилади.

Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати my.gov.uz орқали ишга тушди

 

Ўзбекистонда пенсия олувчилар учун яна бир қулай рақамли хизмат жорий этилди. Пенсия жамғармаси my.gov.uz портали орқали пенсияни нақд шаклга ўтказиш имкониятини ишга туширди. Янги хизмат фуқароларга барча жараёнларни масофадан туриб, онлайн тарзда амалга ошириш имконини беради. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

 

Эндиликда пенционерлар туман ёки шаҳар Пенсия жамғармаси бўлимларига бориб овора бўлмайди. Ариза топшириш, маълумотларни расмийлаштириш ва пенсия тўлов шаклини ўзгартириш жараёнлари тўлиқ электрон тарзда бажарилади. Бу эса вақтни тежаш билан бирга, ортиқча ҳужжатбозликнинг олдини олади.

 

Масъуллар таъкидлашича, хизмат пенсия тизимини янада шаффоф ва қулай қилишга хизмат қилади. Пенсияни нақд шаклга ўтказиш бўйича ариза топшириш my.gov.uz порталидаги тегишли бўлим орқали амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика