Миллининг сўзларига кўра, Толибон ҳозирда Афғонистоннинг 200 дан ортиқ туманларини, яъни мамлакатнинг ярмидан кўпини назорат қилмоқда. Толибон сўнгги 6-9 ойда мамлакатнинг катта қисмини назоратига олди ва стратегик устунлик ҳозирда Толибоннинг қўлида.

Шунингдек, генерал Афғонистон ҳукумати стратегиясини очиқлади. Миллининг фикрича, афғон армияси туманлардан чекиниб, Қобул ва бошқа йирик шаҳарлар мудофаасига куч тўпламоқда.
Аввалроқ Толибон қўшни давлатлар чегарасини кесиб ўтмаганлиги ва бунга уринмаслиги маълум қилинди.
Жаҳонгир Қўзиев


