1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Перевал" ёпилди: ФВВ довонда қолиб кетган фуқаролар ҳақида маълумот берди

Вазирлик айни вақтда "Қамчиқ"даги вазият ҳақида ҳам қўшимча ахборот берди.

"Перевал" ёпилди: ФВВ довонда қолиб кетган фуқаролар ҳақида маълумот берди

 

ФВВ хабарига кўра, «ANGREN-LAND» ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

«Қамчиқ» довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, «ANGREN-LAND», «ZAMIN-2», «UCHQUDUQ» ошхоналари фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда «Ангрен кон металлургия» техникуми, «FAYZ», «SHODIYOR», «ELBA» меҳмонхоналари эса жойлаштириш учун фаолият олиб борди.

 

Қамчиқда қор ёғишдан тўхтаган. Довон йўли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика