1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

«Перевал»да юк машинаси ёниб кетди

Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

«Перевал»да юк машинаси ёниб кетди

 

Бугун, 4 февраль куни соат 1:53 да А-373 автомобиль йўлининг 227-километрида “Тошкент — Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Merсedes-Benz» русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар тушган.

 

Зудлик билан воқеа жойига Бошқарма бошлиғи Ҳ.Бобонов бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 2:28 да тўлиқ бартараф этилган. Автомашина юкхонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика