1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Пневматик тўппонча билан банк биносига киришга уринган фуқаро қўлга олинди

Фуқарода қурол борлигини «Қўриқлаш» бўлими ходими пайқаб қолган.

Пневматик тўппонча билан банк биносига киришга уринган фуқаро қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 11 июль куни соат 11:07 да Урганч шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига Навоий кўчасида жойлашган “Халқ банк” филиалидан “ташвиш” сигнали келиб тушган.

 

Миллий гвардия хабарига кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан банк биносига киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинган.

 

Маълум бўлишича, банк филиалида хизмат вазифасини олиб бораётган “Қўриқлаш” бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда кўздан кечириш жараёнида пайқаб, тўхтатиб қолган ва ташвиш тугмаси орқали хабар берган.

 

Ўз вақтида етиб келган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинган ушбу фуқаро Урганч шаҳрида яшовчи Х.А экани маълум бўлган.

 

Aйни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика