1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистон-Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Тўқнашув оқибатида 11 нафар ҳарбий, жумладан бир зобит ва бир қўмондон ҳалок бўлган.

Покистон-Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Покистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам туманида Покистон армияси позицияларига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Free Iran” ахборот манбаси хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида 11 нафар ҳарбий, жумладан бир зобит ва бир қўмондон ҳалок бўлган, бир нечта киши жароҳат олган.

 

Покистон хавфсизлик хизматларидаги манбалар ҳужумни “Теҳрик-э-Толибон Покистон” (ТТР) гуруҳига алоқадор жангчилар амалга оширганини маълум қилди. Улар бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишдан армиянинг чегара пунктларига ҳужум қилган.

 

Маълумки, 2007 йилда ташкил этилган ТТР радикал шариат қонунларига асосланган исломий давлат тузишни мақсад қилиб, Покистон ҳудудида ҳарбий ва фуқаролик объектларига қарши кўплаб ҳужумлар содир этган. Гуруҳга 2018 йилдан бери Нур Вали Масъуд раҳбарлик қилиб келади.

 

Расмий манбалар ҳодиса тафсилотлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика