Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудуди — Куррам вилоятидаги хавфсизлик пости қуролланган гуруҳ томонидан ҳужумга учради. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида олти нафар Покистон армияси ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, яна олти нафари жароҳат олган.
Тўқнашув қоронғилик бошланган пайтда давом этгани боис ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини воқеа жойидан олиб чиқиш вақтинча имконсиз бўлган. Ярадорлар эса тезкор равишда яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига етказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни амалга оширган қуролли шахсларнинг икки нафари йўқ қилинган, яна икки нафари жароҳатланган. Воқеа юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Покистон расмийлари ҳодиса бўйича хавфсизлик чораларини кучайтирганини маълум қилган.


