1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистон Ҳиндистонга жавоб зарбаси қайтаришга ҳақли

Бу ҳақда 7 май куни қарор қабул қилинди.

Покистон Ҳиндистонга жавоб зарбаси қайтаришга ҳақли

Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Ҳиндистонга нисбатан “ҳаракат эркинлиги”ни Покистон Қуролли Кучларига берди. Қарор 7 май куни бош вазир Шаҳбоз Шариф раислигида ўтган фавқулодда йиғилишда қабул қилинди.

 

Йиғилишда иштирокчилар Покистоннинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи БМТ Низомининг 51-моддасида мустаҳкамлангани ҳақида эслатиб ўтишди. Баёнотда: “Покистон ҳар қандай вақтда, исталган жойда ва исталган усулда жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолади”, — дейилган.

 

Шунингдек, баёнотда Покистон минтақавий тинчлик тарафдори экани таъкидланди. Бироқ суверенитет ва миллий қадр-қиммат масаласида ҳеч қандай муроса бўлмаслиги қатъий айтиб ўтилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика