1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Покистон масжидидаги терактда ҳалок бўлган 100 кишидан 97 нафари полициячилар

Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Покистон масжидидаги терактда ҳалок бўлган 100 кишидан 97 нафари полициячилар

 

Покистоннинг Пешовар шаҳрида (Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида) масжидда юз берган портлаш қурбонлари хавфсизлик кучлари ходимлари бўлди. Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазирлиги раҳбари Рана Санауллоҳ Миллий ассамблея олдида маълум қилди. Бу ARIA News телеканалида намойиш этилди, дея хабар берди ТАСС.

 

«Террор ҳужуми натижасида 97 нафар полициячи ва 3 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди», — деди Санауллоҳ.

 

Душанба куни Пешоварда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

 

Миллий хавфсизлик агентлиги ходимларининг маълумотларига кўра, худкуш-террорчи пешин намози вақтида масжидда портловчи қурилмани ишга туширган. Ўша пайтда масжидда кўп одамлар, жумладан полициячилар ва аскарлар бўлган.

 

Пешовардаги леди Рединг номидаги касалхонада фавқулодда ҳолат эълон қилинган – жароҳатланганлар кўп, уларнинг аксарияти оғир аҳволда, тиббиёт ходимлари қон топширишни сўрамоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика