Ҳиндистоннинг АНИ Невс ахборот агентлиги манбаларига кўра, Покистон Ҳиндистон билан эҳтимолий тўқнашув хавфи остида ўқ-дори танқислиги билан дуч келмоқда. Қайд этилишича, Покистон ҳозирда атиги тўрт кунлик уруш учун етарли ўқ-дорига эга.
Манбаларга кўра, бунинг асосий сабаби Покистоннинг Украина ва Исроилга йирик миқдорда яширин қурол етказиб бериши бўлган. Украина уруши бошланганидан бери Покистон заводлари ўн минглаб гаубица ва ракета снарядларини, жумладан, "Град" ва М109 тизимлари учун ўқ-дориларни Украинага юборган.
Натижада, мамлакатнинг ўз қуролли кучлари учун асосий қурол захиралари кескин камайиб, таъминот етишмовчилиги юзага келган.


