1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистонда дахшатли сув тошқинлари бошланди

Муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

Покистонда дахшатли сув тошқинлари бошланди

 

Покистонда муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида саккиз нафар вояга етмаганлар ҳам бор. Яна 87 киши жароҳатланган.

 

Ўлимга олиб келадиган ҳодисаларнинг аксарияти шарқий Панжоб провинциясида содир бўлиб, электр токи уриши ва биноларнинг қулаши билан боғлиқ.

 

Покистонда одатда ёзги муссон мавсуми июндан сентябргача давом этади. Ёмғир минтақада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун жуда муҳим, аммо у хавфли вазиятларни ҳам келтириб чиқаради. Шундай қилиб, Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳорда рекорд миқдорда ёмғир ёғди. Йўллар дарёларга айланди, аҳолининг 35 фоизи электр ва ичимлик сувсиз қолди.

 

Метеорология департаменти яқин кунларда мамлакат бўйлаб янада кучли ёғингарчилик бўлишини прогноз қилмоқда. Бундан ташқари, соҳил зонаси яқинида яшовчи аҳолини эвакуация қилиш бошланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика