Покистоннинг Дин ишлари ва динлараро келишув бўйича федерал вазири, муфтий Абдул Шакур Исломободда автоҳалокатга учраб вафот этди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, амалдор шахсий машинасини Марриотт меҳмонхонасидан Конституция авенюсига ҳайдаб кетаётганида бошқа бир машина унга келиб урилган. Вазир энг яқин шифохонага олиб борилган, аммо шифокорлар унга ёрдам бера олишмаган. Пикап ҳайдовчиси ва йўловчилари полиция томонидан қўлга олинган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Муфтий Абдул Шакур Покистон Миллий Ассамблеяси (Парламент Қуйи палатаси) аъзоси бўлган ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳукуматида Дин ишлари ва динлараро келишув бўйича федерал вазир лавозимида ишлаган.