1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистондаги масжидда портлаш содир бўлди: 30 дан ортиқ қурбон бор

Мутахассислар ҳодиса худкушлик ҳужуми ёки олдиндан ўрнатилган портловчи қурилма билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўрганмоқда.

Покистондаги масжидда портлаш содир бўлди: 30 дан ортиқ қурбон бор

Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги масжидлардан бирида портлаш содир бўди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса жума намози вақтида юз берган. Бу ҳақда Анадолу Ажанси нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган, 160 нафардан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Жароҳатланганларнинг аксарияти яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига етказилган.

 

Ҳодиса Шеҳзад шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Имом Баргаҳ масжидида юз берган. Хавфсизлик хизматлари портлаш сабаблари бўйича дастлабки текширувларни бошлаган. Мутахассислар ҳодиса худкушлик ҳужуми ёки олдиндан ўрнатилган портловчи қурилма билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўрганмоқда.

 

Расмийлар Исломобод ўқув касалхонаси, Покистон Тиббиёт фанлари институти (PIMS) ҳамда CDA касалхонасида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Қутқарув хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

 

Покистон Президенти Асиф Али Зардари ҳодиса юзасидан ҳамдардлик билдириб, тинч аҳолига қарши бундай ҳужумни “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолаган. Шунингдек, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур ресурсларни сафарбар этиш бўйича топшириқлар берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика