1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистондаги масжидга қилинган ҳужум қурбонлари сони ортди

Ҳужум учун жавобгарликни Покистонда тақиқланган "Tehrik-e-Tolibon Pokiston" ўз зиммасига олди.

Покистондаги масжидга қилинган ҳужум қурбонлари сони ортди

 

Dawn газетаси'нинг ёзишича, Покистоннинг Пешовар шаҳрида (Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилояти) масжидда юз берган портлашда камида 59 киши ҳалок бўлди, яна 157 киши жароҳатланди.

 

Ҳукм-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, худкуш-террорчи кўп одамлар, жумладан, полиция ходимлари ва ҳарбийлар бўлган масжидда пешин намози вақтида портловчи мосламани ишга туширган. Оқибатда, масжид деворининг ярми қулаб тушган, тирик қолганлар бино вайроналари остидан олиб чиқилган.

 

Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин. Қайд этилишича, асосан Пешовар штаб-квартирасидан полициячилар ташриф буюрадиган масжидда портлаш содир бўлган пайтда 500 нафаргача одам бўлиши мумкин эди.

 

Geo телеканали маълумотларига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Покистонда тақиқланган "Tehrik-e-Tolibon Pokiston" ўз зиммасига олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика