Покистонлик жасоратли альпинист Наила Киан дунёдаги энг баланд тоғлар рўйхатидан яна бирини — Канченжунга чўққисини забт этиб, тарихда ўз номини қолдирди. У бугунга келиб 8000 метрдан баланд бўлган 14 та тоғдан 12 тасига чиққан илк покистонлик аёл сифатида қайд этилди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон ва Непал чегарасида жойлашган Канченжунга (8,586 м) — дунёнинг учинчи энг баланд чўққиси ҳисобланади. Бу ютуқ билан Наила фақатгина спорт эмас, балки бутун бир авлод аёллари учун рамзга айланди.
Зирвадан тушгач, у журналистларга қуйидаги сўзларни айтди: “Бу ютуқ фақат меники эмас. Бу — Покистондаги, ҳатто бутун дунёдаги ҳар бир қиз ва аёл учун хабар: сиз ўйлаганингиздан ҳам кучлироқсиз”.


