1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Покистоннинг Карачи портида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун омбор ташкил этилади

Омборлар Жанубий Осиё бозорларига чиқишда Ўзбекистон экспортёрлари учун логистика маркази вазифасини бажаради.

Покистоннинг Карачи портида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун омбор ташкил этилади

 

Ўзбекистон делегацияси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигида Покистон денгиз ишлари бўйича вазири ўринбосари Умар Зафар Шайх ва Карачи порти раиси Шаҳид Аҳмад билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

 

Учрашувда Покистон портлари орқали Ўзбекистон юкларини ташиш ва инвесторларга қулайликлар яратиш, шунингдек, имтиёзлар тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар натижасида Карачи порти ҳудудида Ўзбекистон товарлари учун махсус омборлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Мазкур омборлар Ўзбекистон экспортёрлари учун Жанубий Осиё бозорларига чиқишда муҳим логистика маркази вазифасини бажаради ҳамда мамлакат савдо салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика