1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Польша: 44 ёшли мэр меҳмонхона деразасидан йиқилиб вафот этди

Воқеа Италияда содир бўлган.

Польша: 44 ёшли мэр меҳмонхона деразасидан йиқилиб вафот этди

 

Польша шаҳрининг 44 ёшли мэри Сардиния маъмурий маркази Кальяри шаҳридаги меҳмонхонада 4 қаватдаги деразадан қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Италиянинг АNSА ахборот агентли хабар берди.

 

Хабар эълон қилинган пайтда жабрланувчи ҳақида маълумот берилмаган. Малумки, у Италияга бир неча учрашувлар учун келган.

 

Фожиа шаҳар марказидаги Due Colonne меҳмонхонасида тунги соат 2 ларда содир бўлган.

 

Полиция тергов бошлади. Бироқ зўравонлик бўйича ўлим версиясини аллақачон инкор этган.

 

Тахминларга кўра, эркак очиқ дераза ёнидаги токчада ўтирган ва мувозанатни йўқотган.

 

Кейинроқ unionesarda.it ахборот портали бу одамнинг исми Радослав Гжегож эканини маълум қилди. У Польшанинг Явоже шаҳри мэри бўлган. У Сардинияга Польша мэрлари делегацияси таркибида келган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика