Польша таълим вазирлиги янги ўқув йилида украиналик мактаб ўқувчиларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Маълум қилинишича, сентябрь ойидан бошлаб Польша мактаблари Украинадан 200-300 минг болани қабул қилишга тайёр. [https://korrespondent.net/world/worldabus/4503890-polskye-shkoly-hotovy-pryniat-na-uchebu-do-300-tysiach-ukraynskykh-detei] “Биз бунга тизимли равишда тайёргарлик кўраяпмиз. Бизда маҳаллий ҳукумат ва масъул органлар билан биргаликда яратилган жуда мослашувчан тизим мавжуд. Кейинчалик биз украиналик болалар қабул қилиниши мумкин бўлган бошқа мактабларни ҳам таклиф қиламиз”, — дейилади вазирлик хабарида. Польша Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 700-800 мингга яқин украиналик мактаб ёшидаги болалар бор, бироқ уларнинг 500-600 мингга яқини ўзларининг Украина мактабларида масофадан туриб ўқишади.