1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Польша Россия газини Германия орқали олмоқда

Аввалроқ Федерация Польшага газ етказишни тўхтатганди.

Польша Россия газини Германия орқали олмоқда

 

Аввалроқ Польша рус газига янги схема бўйича тўлов қилишдан бош тортган эди. Бунга жавоб сифатида Россия мазкур мамлакатга газ етказишни тўхтатган. Эндиликда газ Ямал-Европа қувури орқали Германиядан тескари йўналишда Полшага юборилмоқда.


“Бу ҳафта Польша янги тартиб бўйича Россиядан етказиб бериладиган газ учун тўловни рублда амалга оширишдан бош тортди. Россия гази энди керак эмаслиги ва сотиб олинмаслиги тантанали равишда эълон қилинди. Лекин аслида бундай эмас. Полша газни  Германия орақали олмоқда”, — дейилади “Газпром” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни “Газпром” Болгариянинг “Булгаргаз” ва Полшанинг “PGNiG” компанияларига энергия учун тўловни рублда амалга оширмагани учун газ етказиб беришни бутунлай тўхтатганини маълум қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика