ЕИнинг айрим давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг 9-пакетини қабул қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Хусусан, Польша, Латвия, Литва ва Эстония рус нефти нархига чегара қўйиш билан бирга янги санкцияларни қабул қилишни таклиф қилган. Шу билан бирга бошқа давлатлар бу икки чорани бир вақтнинг ўзида қабул қилиниши вазиятни оғирлаштиришидан хавфсирамоқда. Натижада ҳатто норасмий даражада ҳам бу бўйича мулоқот бошланмаган.
Politico суҳбатдошлари янги санкциялар рўйхатига кўплаб амалдорлар ва “пропагандачилар” киритилиши мумкинлигини айтган.
Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакети Евроиттифоқ томонидан 6 октябрда қабул қилинади. Унда рус нефти нархини чегаралаш, айрим турдаги товарлар импортини тўхтатиш ва экспорт чекловлари белгиланганди.


