1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Португалия Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этди

Бу Португалия учун Миллатлар лигасидаги иккинчи ғалаба бўлди.

Португалия Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этди

Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси финалида Испанияни пенальтилар церийасида мағлуб этди — ҳисоб 3:2.

 

Асосий вақт давомида испанлардан Мартин Субименди ва Микел Оярзабал, португаллардан эса Нуну Мендеш ва Криштиану Роналду гол урди. Пенальтилар церийасида эса португаллар аниқроқ бўлиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Португалия сардори Роналду жароҳат туфайли ўйинни охиригача давом эттира олмади ва 88-дақиқада захирага олинди.

 

Бу Португалия учун Миллатлар лигасидаги иккинчи ғалаба бўлди. Биринчи марта улар 2019 йилда чемпионликни қўлга киритган. Испанлар эса иккинчи бор финалда мағлубиятга учради. Олдинроқ улар 2021 йилда Францияга ютқазишган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика