«Тошшаҳарнур» ДУКга кўра, чекловлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига асосан бекор қилинмоқда.
Унга кўра, 2022 йил 13 декабрь соат 17-00 дан Тошкент шаҳрининг марказий, туман аҳамиятидаги ва маҳаллалар, мавзелар ҳамда даҳаларининг ички кўчаларда электр энергиясини тежаш мақсадида жорий қилинган чекловлар олинади.
«Тошкент шаҳридаги мавжуд кўча чироқлари, иллюминация чироқлари 100 фоиз ёқилади», —дейилади унитар корхона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бу борадаги чеклов жорий йил 16 ноябрдан бошланганди. Бу тадбир натижасида кунлик ўртача 111,1 минг кВт/соат электр энергияси иқтисод қилингани айтилган эди.


