Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган ўрта босимли ерости Д-108 мм газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 3 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача Маърифат кўчасидаги 2 320 та хонадонларда ҳамда 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Юнусобод тумани, Оқтепа маҳалласи ҳудудида жойлашган ўрта босим Д-89 мм ер усти газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2022-йил 3-март куни соат 10:00 дан 18:00 гача Ўқитувчилар, Оқтепа кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


