1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди

Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.

Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди

Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Администрация раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

Унинг айтишича, йиғилишда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича биргаликда ишлайдиган самарали тизимни тез фурсатда шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

“Жамиятда, айниқса ёшлар орасида гиёҳванд моддалар тарқалишига йўл қўймаслик — давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири. Ёшларни бу иллатдан ҳимоя қилиш, фуқаро хавфсизлигини таъминлаш ҳамда барча ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий чек қўйиш шарт”, — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика