1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент чемпионларга медални шахсан ўзи топширди

Ғолибларга, шунингдек, мукофот пуллари берилади.

Президент чемпионларга медални шахсан ўзи топширди

 

Бугун, 13 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди.

 

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.

 

Ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини Президент Шавкат Мирзиёев топширди. Шунингдек, уларга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ажратилган мукофот пуллари берилади.

 

Мусобақанинг сўнгги кунида яна тўрт нафар боксчи рингга чиқади. Жаҳон чемпионати 14 май куни якунланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика