Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга бориши кутилмоқда.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Ниёзалиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор вазифаси ҳисобланади.
«Шу сабабли Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров сайланганидан кейин дастлабки ташрифларидан бирини Тошкентга амалга оширди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи бўйича келишувга эришилган. Дипломатик каналлар орқали аниқ муддат белгиланмоқда. Ташкилий ва мазмуний қисмларни ишлаб чиқиш керак. Бир қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳаракатлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда, биз уларни Ўзбекистон томонига таклиф қилмоқчимиз», — дея таъкидлайди вазир ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, ташриф вақти икки президентнинг иш графигига боғлиқ.


