1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Германияга жўнаб кетди

Ташриф давомида турли музокаралар ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Германияга жўнаб кетди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

 

Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика