1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Президент мактаби ўқувчиси халқаро танловда ғолиб бўлди

Робототехника йўналишида ўтказилган танловда Ўзбекистондан 3 та Президент мактаби ҳамда 2 та ихтисослаштирилган мактабдан ўқувчилар иштирок этган.

Президент мактаби ўқувчиси халқаро танловда ғолиб бўлди

 

Президент мактаби ўқувчиси Қозоғистонда ўтказилган робототехника йўналишидаги халқаро танлов ғолиби бўлди. Бу ҳақида Президент таълим муассасалари агентлиги маълум қилди

 

Остона шаҳрида 4-25 ноябрь кунлари "СТEМ Олимпиадаси – таълимда инновациялар” халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

 

Унда жами 250 та гуруҳ қатнашди. Улар орасида Тошкент Президент мактаби ўқувчиси 1-ўринни эгаллади.

 

Андижон ва Фарғона президент мактаблари иштирокчилари учирган самолётлар рекорд натижа кўрсатди.

 

Ўзбекистондан иштирок этган мактаблар:

 

  • Тошкент шаҳридаги Президент мактаби;
  • Андижон шаҳридаги Президент мактаби;
  • Фарғона шаҳридаги Президент мактаби;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби;
  • Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаби.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика