Шимолий Македония президенти мактабга боришни истамаган қизни дарсга олиб бориб қўйди.
11 ёшли Эмбла Амемининг ота-онаси қизини мактабга боришга қандай кўндиришни билмаётган эди. Қизча синфдошларининг масхаралаши туфайли дарсга боришдан бош тортган.
Эмблага Даун синдроми ташхиси қўйилган. Шу туфайли Гостивар шаҳарчасидаги мактабда уни хафа қилишарди.
Мамлакат президенти воқеадан хабар топгач, Эмблани шахсан ўзи мактабга олиб келиб қўйди. Болалар билан гаплашиб, ҳамма одамлар тенглиги ва уларни хафа қилиш мумкин эмаслигини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даун синдромига чалинган 15 ёшли қизини қаровсиз қолдирган она 5 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Шарофат Маҳмудова


