Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Унга кўра, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:
Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Шамсидинов Абдуқодир Умарович - Марҳамат туманидаги 47-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан:
Мамадалиев Исомиддин Имомалиевич - Янгиқўрғон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг география ва биология фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти
Эшанкулов Баходир Ахмадалиевич - Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-имконияти чекланган болалар учун мактаб-интернати тарбиячиси, Тошкент вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:
Богдасарова Татяна Михайловна - Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Уралов Абдували Тургунович - Гулистон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа маданияти фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
Форманов Шакир Касимович - Ўзбекистон Миллий университетининг эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси профессори
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
Байтемиров Асадулла Хаитбоевич - Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми кафедраси профессори
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


