1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Президент Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида расмий кутиб олинди

Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.

Президент Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида расмий кутиб олинди

 

Бугун, 21 февраль куни Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси давлатимиз раҳбарини самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.

 

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради. Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика