1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Президент сайловида муддатидан олдин қанча одам овоз бергани маълум бўлди

06:33 / 09.07.2023

1.0k

Президент сайловида муддатидан олдин қанча одам овоз бергани маълум бўлди

Президент сайловида муддатидан олдин қанча одам овоз бергани маълум бўлди

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин бир миллионга яқин фуқаро қатнашган

 

Жорий йилнинг 28 июнь – 5 июль кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.
 

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 815 минг 313 нафар сайловчи фойдаланди. Жумладан, 180 минг 729 нафари хорижда, 634 минг 584 нафари республика ичида иштирок этди.

 

Маълумот учун, муддатидан олдин овоз бериш учун 10 784 та, шу жумладан мамлакатнинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари ташкил этилди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика