1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида “Айвони Садр” қароргоҳида Покистон Президенти Асиф Али Зардорий билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Покистон томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Томонлар сўнгги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ва кооперация лойиҳалари изчил ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Музокаралар давомида икки давлат ўртасида савдо ҳажмини яқин истиқболда 2 миллиард долларга етказиш бўйича қўшма чораларни мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида биринчи Ҳудудлараро форумни жорий йилда ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ҳудудлараро форумнинг биринчи йиғилишини шу йил Хивада ўтказишга келишиб олинди.

 

Шунингдек, томонлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим, экология, спорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Покистон Президентини Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика