Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномаси бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий тадбир мамлакат тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб бериши, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир.
Мурожаатномани жонли эфирда МТРК тизимидаги «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла», «Маданият ва маърифат», «Тошкент», «Дунё бўйлаб», «Ўзбекистон тарихи» ҳамда 12 та ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин.
Шунингдек, нодавлат телеканаллар — «МЙ5», «Севимли», «Узрепорт ТВ», «Миллий ТВ» ва «Зўр ТВ» ҳам тадбирни жонли эфирда намойиш этади. Онлайн трансляция эса Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида амалга оширилади.


