1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Президент топшириғи билан Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборилди

09:02 / 21.02.2023

705

Президент топшириғи билан Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Президент топшириғи билан Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қарийб 50 тоннага яқин юкдан ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар ўрин олган.

 

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.

 

Қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

 

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликларининг масъул ходимлари етказиб беришади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика