1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар”

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати масаласи бўйича Махсус комиссия йиғилишида масъулларга топшириқлар берди.

“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар”

Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгайтирилган мажлисга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилди. Унда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раҳбарлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

 

Йиғилишда таъкидланишича, пойтахтдаги экологик вазият доимий мониторинг остида, давлат органлари эса ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни жадаллик билан амалга оширмоқда. Саида Мирзиёева ушбу масала Президент томонидан кунлик назорат қилинаётганини айтиб, “халқ саломатлиги бўйича сусткашликка мутлақо ўрин йўқ”, дея қатъий огоҳлантирди.

 

Мажлис давомида Тошкент ва Тошкент вилоятида катта яшил ҳудудлар барпо этиш, мавжуд боғ ва паркларни кенгайтириш, табий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш ҳамда янги сунъий кўллар қуриш каби экологик лойиҳалар муҳокама қилинди. Яшил майдонларни кўпайтириш келгуси йилданоқ сезиларли натижа бериши кераклиги қайд этилди.

 

Шунингдек, саноат зоналари, иссиқхоналар ва бошқа потенциал ифлослантирувчи субъектларда экологик назоратни кучайтириш талаби билдирилди. Тадбиркорлик субъектларига қонуний фаолият юритишда кўмак берилиши, аммо экологик қоидаларни бузганларга нисбатан “истисносиз кескин чоралар” кўрилиши айтиб ўтилди.

 

Йиғилиш якунида Саида Мирзиёева ҳокимлар ва масъул идораларга аниқ муддатли топшириқлар берди. Унга кўра, ҳаво сифати бўйича ҳозир амалга оширилаётган ишлар тизимли равишда давом эттирилиши, келгуси йилда пойтахтда бундай кескин экологик вазият такрорланмаслиги бўйича шаффоф ва жавобгар механизм яратилиши шарт.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика