Марказий сайлов комиссияси 5 июн куни сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган номзодларни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиш ва сайловолди ташвиқот дастурлари 7 июндан бошланиши тўғрисида қарор қабул қилди.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон «Адолат» сосиал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланиши ҳам маълум қилинди. Маълумот учун, Ўзбекистонда 2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши белгиланган.


