1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пригожин самолёти ҳалокатга учради

У вафот этган деб тахмин қилинмоқда.

Пригожин самолёти ҳалокатга учради

 

Россиянинг Твер вилоятида шахсий самолётнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Telegram каналлари ҳалокатга учраган самолёт вагнерчи Евгений Пригожинга тегишли экани ҳақида ёзмоқда – буни ҳалокат жойидан олинган кадрларда кўриш мумкин бўлган  рақами ҳам тасдиқлайди.

 

Евгений Пригожин Твер вилоятида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари рўйхатида бўлган, деб хабар бермоқда “Росавиация”.Aгентлик маълумотларига кўра, бортда 10 киши, жумладан уч экипаж аъзоси бўлган.

 

«Дастлабки маълумотларга кўра, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.

 

Реадовка манбасининг таъкидлашича, Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳозирча сохта. ОАВ манбасига кўра, унинг ўлими, шунингдек, Вагнер гуруҳи қўмондони Дмитрий Уткиннинг ўлими ҳақидаги маълумотларни ҳозирча тасдиқлаб бўлмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика