1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Профессионал таълим муассасаларига танлов эртадан бошланади

Абитуриентлар 10 кун ичида таълим шаклини танлашлари лозим.

Профессионал таълим муассасаларига танлов эртадан бошланади

 

Ўзбекистонда профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

“Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 18 августдан 27 августга қадар 10 кун давомида ‘my.uzbmb.uz’ сайтида коллеж ёки техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлашлари лозим”, - дейилади хабарда.

 

Шунингдек, абитуриентлар муддати якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартиришлари мумкинлиги хабар қилинган. Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика