“ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфий Неймарни воситачилар орқали “Барселона”га таклиф қилди.
Айни вақтда парижликлар асосий эътиборини Килиан Мбаппе билан шартномани узайтиришга қаратишган. Мбаппенинг маошини ошириш учун “ПСЖ” келаси йилнинг ёзида Неймар билан хайрлашишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Хелайфий бразилиялик футболчини “Барса”дан ташқари яна бир қанча премьер-лига клубларига таклиф қилган. “ПСЖ” Мбаппе кетган тақдирда ҳам уни сотишга тайёр бўлиши мумкин, чунки у сўнгги вақтларда ўз ўйинини намойиш этолмаяпти.
Бироқ хабарларга кўра, “Барса” Неймар билан шартнома имзолашни хоҳламаяпти. Жамоа раҳбариятининг фикрича, унинг “Камп Ноу”даги даври ўтмишда қолиб кетган.
Аввалроқ Париж клуби Карим Бенземани ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ва Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


